Коронавирусни уйда даволаш учун маслаҳат берадиган Call-марказлар ишга туширилди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 июндаги 31-сон баёнига асосан жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаш жорий этилди.

ССВнинг маълум қилишича, Мамлакатда барча ҳудудларида фуқароларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволаниши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш мақсадида доимий равишда фаолият юритувчи, малакали мутахассислар билан таъминланган Сall-марказлар ва махсус штаблар ташкил этилди.

“Барча COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларнинг уй шароитида даволанишлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли Сall-марказига ҳамда яшаш жойингиздаги оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти ёки қишлоқ оилавий поликлиникасига телефон орқали мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек, ташкилот коронавируснинг аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларга уй шароитида даволаниш даврида касалликни оила аъзолари ва бошқа фуқароларга юқтирмаслик учун уйдан чиқмасликларини, аксирган, йўталганда бурун ва оғизни ёпиш, қўлни доимо совун билан ювиш ва антисептик воситалар билан зарарсизлантириш, тиббий ниқоб тақиш ва уни белгиланган тартибда алмаштириш, хонани ҳар 2-3 соатда тез-тез шамоллатиш, уйдагилар билан мулоқотни чеклаш, овқатланганда алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланишни ҳамда санитария қоидаларига қатъий амал қилишни тавсия этди.

Бундан ташқари, COVID-19 аломатсиз шакли билан касалланган фуқароларни уй шароитида даволашни тизимли ва сифатли ташкил қилиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан фуқароларни уй шароитида даволаш ва эпидемиологик суриштириш ўтказиш тартиби, беморларни 10 кунлик тиббий кузатув мониторинг ҳисоботи ва  беморлар тўғрисида маълумотларни тўплаш ҳамда таҳлил қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди

Шу билан бирга, беморларни уй шароитида даволашга амалий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳар бир ҳудудга масъул ходимлар бириктирилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made