Коронавирусни тўлиқ зарарсизлантирувчи восита ихтиро қилинди
Жамият
−
15 сентябр 2020 19224 1 дақиқа
Американинг Питтсбург университети профессорлари кемирувчиларда ўтказилган тажрибада оқсил асосида яратилган VH-Fc Ab8 моддасининг юқори самарадорлигини кўрсатиб берди. У жонивор организмидаги вирус улушини ўн баробар камайтирган.
Ab8 биологик молекула ёрдамида олинган ва тўқима билан диффузия бўла олади. Бу эса SARS-CoV-2 вирусини жиддий салбий таъсирсиз йўқ қилиш имконини беради. Препарат сичқонлар организмига ингаляцион усулда киритилган.
VH-Fc Ab8 инсон танасига ҳужум қилаётган коронавирусли S-оқсили билан алоқага киришиши мумкин бўлган миллиард молекула билан таҳлил қилиш натижасида яратилган.
“Аниқланган восита юқори профилактик ва терапевтик самарадорликни кўрсатди”, деб хулоса қилган тадқиқотчилар.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август