Коронавирусни бир дақиқада йўқ қиладиган спрей яратилди
Олам
−
27 Январь 2021
9015Туркиянинг Бурса шаҳридаги Улудаг университети Микробиология бўлими ходимлари коронавирус инфекциясини атиги бир дақиқада ўлдириши мумкин бўлган бурун спрейи яратди. Бу ҳақда "Daily Sabah" хабар берган.
Genoxyn деб номланган спрей профессор Шеҳиме Гулсун Темел ҳамда шифокорлар Аҳмет Юмит Сабанжи ва Гюнейт Озакин томонидан ишлаб чиқилган.
Шифокор Сабанжининг сўзларига кўра, ушбу спрей бўйича пандемия бошланишидан олдин ҳам тегишли тадқиқотлар ўтказилган.
Унинг таъкидлашича, олимларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатганки, спрей оғиз ва бурун тўқималарида коронавирусни йўқ қилишга қодир, бу эса инфекция тарқалишининг олдини олади.
Профессор Темелнинг айтишича, препарат бир дақиқа ичида шиллиқ қаватдаги эпителия ҳужайраларига зарар етказмасдан COVID-19 ни ўлдира олади.