Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?
Саломатлик
−
27 Май 2020
13591Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева маълум қилди.
Коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?
“Олимларнинг фикрича, вакцинани оммавий миқдорда ишлаб чиқиш учун 2 ойдан 2 йилгача вақт кетиши мумкин.
Шу ҳафта Россиянинг Гамалеи номидаги микробиология институтида коронавирусга қарши ишлаб чиқилган вакцина билан институтнинг барча ходимлари эмлангани ва ҳозирча ҳеч қандай асоратлар кузатилмагани ҳақида хабар беришди. Бироқ бу ҳозирча тажриба экани таъкидланмоқда“, дейди Севара Убайдуллаева.
Қатъий карантин жорий қилинган вақтда ҳар куни 5-10 нафар бемор аниқланарди, карантин юмшатилиши билан бу кўрсаткич бир неча ўнликларга чиқди. Бунга қандай изоҳ берасиз?
“Қатъий карантин режими мамлакатда биринчи коронавирус аниқланган пайтдан жорий қилинган ва ҳозиргача сақланиб қолинган. Фақатгина сўнгги икки ҳафтада даволанганлар сони касалланганлар сонидан ортганда карантин шартларини босқичма-босқич енгиллатишга қарор қилинди“, дейди Севара Убайдуллаева.
Маълумот учун, бутун дунё бўйлаб янги коронавирус инфекцияси учун 100 дан ортиқ турли хил вакциналар ишлаб чиқилмоқда. Уларнинг 10 таси клиник синовлар жараёнида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь