Коронавирусга қарши Миллий гвардия махсус техникаларидан фойдаланиш бошланди
Жамият
−
28 Март 2020
10194Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа ҳамкор вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Миллий гвардия бўлималари махсус техникаларини жалб қилди.
Маълумотларга кўра, ушбу техникалар ёрдамида Тошкент шаҳри бўйлаб – кўчалар, жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда пойтахтга кириш ва чиқиш постлари дезинфекция қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 104 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Шу вақтгача 2 киши вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси