Коронавирусга қарши дори Россияда қачон пайдо бўлиши айтилди

Олам

image

Коронавирусга қарши “Фавипиравир” дорилари партияси Россияда кейинги ҳафта пайдо бўлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестиция фонди раҳбари Кирилл Дмитриев маълум қилган. 

Унинг сўзларига кўра, ушбу препаратдан Хитойда коронавирусга қарши фойдаланилган ва ёмон натижа кўрсатмаган. Ушбу дори илк бор Японияда ихтиро қилинган. У сотувга 2014 йилдаёқ чиқарилган эди. Россия уни кейинги ҳафта ўз беморларида синаб кўришни режалаштирмоқда.

Дмитриевнинг маълум қилишича, фонд сунъий нафас берувчи аппаратлар ва зарур тиббий жиҳозларга моддий ёрдам кўрсатади. Бу COVID-19 га қарши курашда самара беради. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавирусга 6 343 нафар одам чалинди. 406 бемор шифо топган бўлса, 47 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

1129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг