Коронавирусга чалинган 4 кишининг аҳволи оғир

Жамият 24831

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморларнинг 4 нафари оғир аҳволда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков маълум қилди.

“13 нафар беморда ўпка яллиғланиши, пневмания аломатлари кузатиляпти. Беморларнинг 4 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланяпти. Уларга интенсив терапия муолажалари ўтказиляпти”, деди Нурмат Отабеков.

Республика бўйича жами 20 мингдан ортиқ аҳоли қатъий карантин остида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 55 нафарга етди. 

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 894
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×