Коронавирусга чалинган Президент ва рафиқаси тузалди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Сурия Президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма янги коронавирус инфекциясидан тузалди. Бу ҳақда давлат раҳбари девонининг Twitter'даги расмий саҳифасида хабар берилган.  

Девон хабарига кўра, Сурия раҳбари ва унинг рафиқасида коронавирус инфекцияси аломатлари ўтиб кетган, уларнинг COVID-19 га топширган тестида манфий натижа қайд этилган. 

"Президент Башар Асад ва Асма Асад хоним бугундан нормал ҳаётга қайтмоқда", дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатганди


Мақола муаллифи

Теглар

Башар Асад Асма

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг