Коронавирусга чалинган одам неча дақиқада суҳбатдошига касалликни юқтириши айтилди
Саломатлик
−
03 Июнь 2020
19211Мутахассислар орасида коронавируснинг юқиш йўллари борасида ҳали ҳам тез-тез турли фикрлар учрамоқда. Аммо янги маълумотлар пайдо бўлиши билан мутахассислар тобора вирус ҳаво томчилари орқали тарқалишига кўпроқ ишонмоқда. Инфекцияланган жойлардан - эшик тутқичлари, лифт тугмачалари ва бошқалардан вирус одамларга тез-тез юқади, деб ҳисобламоқда олимлар.
Коронавирусга чалинган одам суҳбат пайтида, қўшиқ куйлаётганда ҳам, ҳатто ниқобсиз юрган одамга яқин бўлса ҳам, у ўзидан “вирусли” аэрозол чиқаради. Бу ҳақда Роспотребнадзор мутахассиси Александр Семенов гапириб ўтди. Ушбу олим вирусолог сифатида бир неча бор Хитойда ва Италиянинг Ломбардиясида бўлган.
“Кўпгина ҳолларда, коронавирус ҳақиқатан ҳам ҳаво томчилари орқали юқади. Шуни тушуниш керакки, COVID-19 инфекцияси жуда яқин ва узоқ давом этадиган контактларда бўлади. Беморнинг олдидан кўчада югуриб ўтишнинг ўзи етарли эмас, у билан қандайдир алоқада бўлиш керак, бунга эса бироз вақт кетади”, дея тушунтиради мутахассис.
Олимнинг таъкидлашича, ўртача, бир метрдан кам масофада 10-15 дақиқа суҳбат инфекцияни юқтириш учун етарли. “Шу билан бирга, суҳбатдошингиз тупугини тупурса, барчаси янада қийинлашади. Шунда вирусли заррачалардан юқори “дозани” қабул қилиб оласиз ва сизнинг касаликка йўлқишингиз омиллари янада жиддийлашади”, деди Семенов.