Коронавирусга чалинган Қозоғистон ССВ раҳбари бу қандай бўлганини гапириб берди
Олам
−
14 Июнь 2020
12529Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Елжан Биртанов коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда у Facebook’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Елжан Амантаевич ўз аккаунтида эълон қилган постида касаллангани ҳақида хабар қолдирган. Маълум бўлишича, у шифохонага ётқизилган.
Вазирнинг таъкидлашича, у касалликка чалинмаслик учун қатъий чоралар кўрган, бироқ шунга қарамай, инфекция юқтириб олган. Хавф-хатар ҳар доим бўлади, дея таъкидлайди вазир.
Вазирнинг сўзларига кўра, сўнгги кунларда баъзи ҳудудларда касалланиш ҳолатлари кўпайган.
Елжан Биртанов қозоғистонликларни "шахсий карантин" га риоя этишга ва мавжуд профилактик тавсияларга амал қилишга чақирди.
LiveБарчаси