Коронавирусдан зарарланган қозоғистонлик аёл соғлом фарзанд дунёга келтирди

Олам

image

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг тезкор штаби ахборотига кўра, мамлакатнинг Қизилўрда вилоятида коронавирус билан касалланган фуқаро фарзанд дунёга келтирди. Янги туғилган чақалоқ COVID-19 га текширилди.

Бош штабга кўра, аёл 8 апрель куни туғуруқхонага “тўлиқ ҳомиладорлик ва ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг белгилари” ташхиси билан олиб келинган. Кузатув пайтида тана ҳарорати 38,1 даражага кўтарилган, коронавирус учун топширилган тест ижобий натижа берган.

“Туғуруқ жараёни ортиқча қийинчиликларсиз ўтди. Янги туғилган чақалоқ кювезга жойлаштирилди. Унинг оғирлиги 2970,0 грамм, бўйи 51 сантиметр. Боланинг аҳволи қониқарли”, дейилади хабарда. Аёл коронавирусдан даволанишни давом эттириш учун юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Чақалоқ туғилишида қатнашган тиббий навбатчилар гуруҳи яхши ҳимояланган воситалардан фойдаланишган ва улар навбатчиликдан кейин икки ҳафталик уй карантинига олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг