Коронавирусдан вафот этганлар 73 нафарга кўпайди

Олам 4313
image

Бугун, 6 февраль ҳолатига Хитойда пайдо бўлган янги 2019-nCoV коронавирусдан вафот этганлар сони 73 нафарга ортиб, 565 нафарга етди. Уларнинг фақатгина икки нафари Хитойдан ташқарида ҳалок бўлган.

Дунё ўйича коронавирус билан касалланганлар сони 28 276 нафарга етди. Беморларнинг 28018 нафари Хитойда қайд этилган. Қолганлари дунёнинг 26 давлатида аниқланган.

Коронавирусдан даволанганлар сони 1208 нафарга етди. Бу кўрсаткич кеча 991 нафарга тенг эди. Беморларнинг 3863 нафари ёки 14 фоизининг аҳволи оғир.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 108
Рейтинг: 3
Теглар
t
×