Коронавирусдан ўлим бўйича навбатдаги антирекорд қайд этилди
Олам
−
20 Январь 2021
8553Дунёда бир ҳафта ичида 93 мингдан кўп киши коронавирус қурбони бўлди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир, дейилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарида.
Шунингдек, етти кун ичида 4,7 млн киши COVID-19 билан касалланган, бу аввалги ҳафтага нисбатан 6 фоизга кам.
ЖССТ маълумотларига кўра, касаллик Африка, Шарқий Ўрта ер денгизи ва Ғарбий Тинч океани минтақаларида кўпайган, Америка, Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда эса камайган.
АҚШда бир ҳафта ичида касалланганлар сони 1,5 миллионга кўпайган.
Ундан кейинги ўринларда Бразилия (379 мингдан ортиқ янги ҳолат) ва Буюк Британия (339 мингдан ортиқ) қайд этилган.
Дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 96 млн 722 минг 774 нафарни ташкил қилмоқда. Шундан 2 млн 68 минг 154 нафари вирус қурбони бўлган.