Коронавирусдан соғайган бемор касалликка қайта чалиниши мумкинми? ЖССТ жавоб берди
Саломатлик
−
25 Апрель 2020
12355Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида (ЖССТ) коронавирус инфекциясини қайта чалинмаслик тўғрисида “далиллар йўқ”. Бу ҳақда ташкилот матбуот маркази маълум қилди.
Таъкидланишича, баъзилар коронавирусга чалинган одам унга қайта чалинмайди деган фикрда. Бу эса ушбу одамларни эҳтиёткорликни сусайтиришига ва касалликни қайта юқтириб олишига олиб келиши айтилди.
“Ҳозирги кунда COVID-19 дан даволанган ва антителалари бўлган одамлар касалликнинг қайта юқишидан ҳимояланганлиги тўғрисида далиллар йўқ“, дейилади ЖССТ баёнотида.
Шу муносабат билан, ЖССТ дунё мамлакатларига касалликка чалинган беморларга “иммунитет паспортини“ беришдан огоҳлантирди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 2 865 205 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 816 658 нафари соғайган, 199 984 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 1 848 563 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь