Коронавирусдан баҳоргача қутулишнинг имкони борми?
Саломатлик
−
24 Ноябрь 2020
8641Коронавирус 2021 йилнинг баҳоригача тўлиқ йўқолмайди, аммо у сусайиши мумкин. Бу ҳақда “Роспотребнадзор” раҳбари Анна Попова гапирган.
Унинг сўзларига кўра, инфекция аллақачон мавсумий характерга эга бўлиб, бошқа мавсумий вируслар қаторидан жой олган.
Попова COVID-19 билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштириш мавжудлигини, аммо профилактика чораларини сусайтириб бўлмаслигини таъкидлаган.
“Катта эҳтимол билан COVID-19 ҳар йили келади. У совуқ мавсумда фаол бўлади”, деган Попова.
Маълумот ўрнида, дунёда коронавирусга чалинганлар 59 млндан ошган. 1,4 млн бемор вафот этган. 41 млндан кўп одам соғайиб кетган.
LiveБарчаси