Коронавирусда ўпканинг зарарланиш даражаси нимага боғлиқ?
Саломатлик
−
04 Ноябрь 2020
9300Болалар коронавирусга чалинган тақдирда, уларнинг ўпкасида атиги 2,4 фоиз зарарланиш кузатилади. Бу ҳақда Роспотребнадзор Марказий илмий-тадқиқот эпидемиология институти вакили Александр Горелов маълум қилган.
"Ўпка зарарланиши эҳтимоли болаларда 2,4 фоиздан ошмайди. Унинг фоизи ёшга қараб ортади", дея тушунтирган мутахассис.
Гореловнинг сўзларига кўра, COVID-19 аломатлари болалар ва катталар ўртасида деярли фарқ қилмайди. Болаларда белгилар бироз енгил бўлиши мумкин.
Болалар ва катталарнинг коронавирусга қарши профилактика чоралари ҳам бир хил бўлади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, вояга етмаганларнинг деярли 50 фоизида коронавирус енгил ўтади. 32,3 фоизида ҳеч қандай коронавирус белгилари кузатилмайди. 0,2 фоизида эса коронавирус оғир ўтади.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 47 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь