Коронавирус юракка қандай таъсир қилади?
Саломатлик
−
09 Апрель 2020
14320АҚШдаги Мэйо тиббиёт таълими ва илмий тадқиқотлар фонди мутахассислари коронавирус инфекциясининг юракка таъсирини аниқладилар. Уларнинг фикрича, коронавирус билан курашиш пайтида юракда икки хил ўзгариш бўлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, SARS-CoV-2 инфекцияси пайтида юракнинг физиологик параметрлари ўзгариши мумкин. Шифокорлар коронавирус билан боғлиқ юрак касалликларининг иккита турини қайд этишди. Биринчиси юрак етишмовчилиги билан, иккинчиси эса аритмия билан боғлиқ. Аритмияга асосан касалликни даволашда қўлланиладиган дориларнинг таъсири сабаб бўлади.
Қон босимини ушлаб туриш учун ишлатиладиган дорилар юрак етишмовчилиги хавфини ошириши мумкинми деган саволга жавоб беришда шифокорлар битта хулосага кела олишмади. Тадқиқот муаллифларидан бири, доктор Лесли Купер, кекса одамларга, агар шифокор бошқача кўрсатма бермаса, ушбу дориларни қўллашни давом эттиришни маслаҳат берган.
Хулоса шуни кўрсатадики, касалликнинг янгилиги туфайли коронавируснинг юракка жиддий таъсир этиши номаълум. Доктор Купер юрак хасталиги бор беморларга гигиенага амал қилишни ва уйда жисмоний машқлар билан шуғулланишни тавсия қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 1 519 442 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 330 890 нафари соғайган. 88 543 нафари эса вафот этган.