Коронавирус юқтирганлар 200 мингга яқинлашди. Шенген ҳудуди ёпилди

Олам

image

Бугун, 18 март ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтирганлар сони 198 426 нафарга етди. Айни вақтда вирус фаол бўлган одамлар сони 107 676 нафарга тенг.

198 426 кишидан 82 763 нафари даволанган, 7987 нафари вафот этган. Фоиз ҳисобида олганда янги коронавируснинг ўлимлилик даражаси 9 фоизга тенг. Беморларнинг 91 фоизи даволанган. 6415 нафар беморнинг аҳволи оғирлигича қоляпти.

Турли давлатлар COVID-19 вирусининг мамлакатлаб бўйлаб кенг тарқалиб кетмаслиги учун янги-янги тақиқлар жорий қиляпти. Хусусан, Украина Чернивци шаҳрида имтиёзлиларнинг жамоат транспортида бепул ҳаракатланишини бекор қилди. Ҳукумат шу тариқа қарияларнинг шаҳар бўйлаб камроқ ҳаракатланишини таъминламоқчи.

Европа Иттифоқи коронавирус минтақа бўйлаб тарқалиб кетгани сабабли Шенген ҳудудини хорижликларга 30 кунга ёпишга қарор қилди.

"Сафар қанча кам бўлса, вирусни тийиб туриш эҳтимоли шунча юқори бўлади", деган Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен.

Сербия эса коронавирус сабаб барча учун соат 20:00 дан соат 5:00 гача барча учун кўчаларда ҳаракатланишни чеклади.

Ўзбекистоннинг қўшниси Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони 35 нафарга етди. Ўзбекистонда 11 одамда коронавирус аниқланди. Улар Париж, Истанбул, Дубай ва Лондондан келган йўловчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларида аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг