Коронавирус ва пневмония: 1000 дан ортиқ янги бемор аниқланди

Жамият 4427
image

2021 йил 19 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 147322 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 863 кишида коронавирус аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

•    92 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
•    41 нафари Андижон вилоятида,
•    27 нафари Бухоро вилоятида,
•    50 нафари Жиззах вилоятида,
•    20 нафари Қашқадарё вилоятида,
•    20 нафари Навоий вилоятида,
•    39 нафари Наманган вилоятида,
•    93 нафари Самарқанд вилоятида,
•    22 нафари Сирдарё вилоятида,
•    88 нафари Сурхондарё вилоятида,
•    90 нафари Фарғона вилоятида,
•    31 нафари Хоразм вилоятида,
•    93 нафари Тошкент вилоятида,
•    157 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

•    Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар
•    Андижон вилоятида 130 нафар
•    Бухоро вилоятида 36 нафар,
•    Жиззах вилоятида 48 нафар,
•    Қашқадарё вилоятида 20 нафар,
•    Навоий вилоятида 18 нафар,
•    Наманган вилоятида 78 нафар
•    Самарқанд вилоятида 173 нафар,
•    Сирдарё вилоятида 69 нафар
•    Сурхондарё вилоятида 105 нафар,
•    Фарғона вилоятида 83 нафар,
•    Хоразм вилоятида 25 нафар,
•    Тошкент вилоятида 85 нафар,
•    Тошкент шаҳрида 108 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 140088 (+1067) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1008 нафарни ташкил қилди.

Бундан ташқари, 19 август куни 395 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 19981 нафарга етди. Кеча уларнинг 353 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 12521 нафарни ташкил қилмоқда. 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 135 нафарга етди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 126
Рейтинг: 3.1
t
×