Коронавирус Ўзбекистонда: яна 10 ҳудудда 118 нафар янги бемор аниқланди
Жамият
−
11 Октябрь 2020
96572020 йил 11 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 60 894 (+118) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 32 нафари Наманган вилоятида,
- 15 нафари Сирдарё вилоятида,
- 13 нафари Тошкент вилоятида,
- 11 нафари Самарқанд вилоятида,
- 11 нафари Бухоро вилоятида,
- 10 нафари Хоразм вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 57 704 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (95 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 687 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь