Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ўлимлар сони ошди
Жамият
−
08 Июнь 2021
9104Ўзбекистонда кеча, 7 июнь куни 199 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жорий йил 7 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 кишига ортиб, 102 163 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 7 нафари Андижон вилоятида;
- 5 нафари Бухоро вилоятида;
- 4 нафари Жиззах вилоятида;
- 19 нафари Қашқадарё вилоятида;
- 3 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 22 нафари Самарқанд вилоятида;
- 5 нафари Сирдарё вилоятида;
- 3 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 3 нафари Фарғона вилоятида;
- 4 нафари Хоразм вилоятида;
- 3 нафари Тошкент вилоятида;
- 110 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар;
- Андижон вилоятида 24 нафар;
- Қашқадарё вилоятида 12 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 4 нафар;
- Самарқанд вилоятида 63 нафар;
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар;
- Фарғона вилоятида 8 нафар;
- Тошкент вилоятида 83 нафар;
- Тошкент шаҳрида 54 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98129 (+268) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 699 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3335 нафар бемор даволанмоқда.