Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда касалланганлар сони яна 900 дан ортиқ бўлди
Жамият
−
04 Август 2021
55442021 йил 3 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132901 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 923 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 41 нафари Андижон вилоятида,
• 19 нафари Бухоро вилоятида,
• 99 нафари Жиззах вилоятида,
• 19 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 15 нафари Навоий вилоятида,
• 39 нафари Наманган вилоятида,
• 95 нафари Самарқанд вилоятида,
• 23 нафари Сирдарё вилоятида,
• 105 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 91 нафари Фарғона вилоятида,
• 47 нафари Хоразм вилоятида,
• 108 нафари Тошкент вилоятида,
• 127 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 63 нафар,
• Бухоро вилоятида 25 нафар,
• Жиззах вилоятида 120 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 22 нафар,
• Навоий вилоятида 10 нафар,
• Наманган вилоятида 20 нафар,
• Самарқанд вилоятида 69 нафар,
• Сирдарё вилоятида 32 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 111 нафар,
• Фарғона вилоятида 88 нафар,
• Хоразм вилоятида 58 нафар,
• Тошкент вилоятида 74 нафар,
• Тошкент шаҳрида 113 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 126377 (+805) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Ўтган суткада 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 901 нафарни ташкил қилди.
Бундан ташқари, 542 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 12425 нафарга етди. Кеча уларнинг 441 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 5018 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 4 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 83 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь