Коронавирус: Ўзбекистонда 400 дан ортиқ янги бемор аниқланди

Жамият

image

2021 йил 20 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 106452 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 427 нафар янги бемор аниқланди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 12 нафари Андижон вилоятида,
  • 20 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 10 нафари Наманган вилоятида,
  • 36 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 40 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 33 нафари Фарғона вилоятида,
  • 14 нафари Хоразм вилоятида,
  • 61 нафари Тошкент вилоятида,
  • 163 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 11 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 71 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 67 нафар,
  • Фарғона вилоятида 8 нафар,
  • Тошкент вилоятида 55 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 234 нафар бемор соғайди.

Касалликдан соғайганлар жами 102163 (+471) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3571 нафар бемор даволанмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг