Коронавирус ўлим бўйича ОИВ, сил ва безгакни ортда қолдирди - ЖССТ

Олам

image
“Omicron”га қарамай мактаблар ёпилмаслиги керак – UNICEF north_east

“Omicron”га қарамай мактаблар ёпилмаслиги керак – UNICEF

Коронавирус ўлим сони бўйича орттирилган иммунитет вируси (ОИВ), безгак ва сил касалликларини ортда қолдирди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, жорий йил бошидан бери COVID-19'дан 3,3 миллиондан ортиқ ўлим қайд этилган. Бу кўрсаткич 2020 йилда ОИВ, безгак ва сил касаллигидан ўлганлар умумий сонидан ошиб кетган.

Унинг сўзларига кўра, коронавирус ҳафтасига 50 мингга яқин одамнинг ўлимига сабабчи бўлмоқда. Бу фақатгина расмий ҳисоб-китоблар, бироқ хабари келмаётган ўлимлар ҳам талайгина. Шунингдек, пандемия туфайли соғлиқни сақлаш хизматлари ишидаги узилишлар оқибатидаги ўлимлар ҳам ҳисобга олинмаган.

Айтиш жоизки, Гебрейесус  эътиборни “omicron” штаммининг “дельта”га қараганда тезроқ тарқалишига қаратиб, ҳозир бунга “ишончли далиллари” борлигини таъкидлаганди.

ЖССТ маълумотларига кўра, яқинлашиб келаётган байрамлар инфекцияларнинг навбатдаги кўпайишига ва шунга мос равишда ўлимга, шунингдек, шифохоналарда беморлар сони ҳаддан ташқари ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Шу муносабат билан ташкилот байрам тадбирларини бекор қилиш ёки кейинга қолдиришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўлим коронавирус

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг