Дунёга “тушкунлик уруғини” сочган Уханда бугун ҳаёт қандай? (фоторепортаж)
Олам
−
08 Декабрь 2020
12285COVID-19 коронавирус инфекцияси пайдо бўлганига ҳам бир йил ошди. Ер юзига коронавирус пандемиясини "совға қилган" Хитой марказидаги Ухань шаҳри эса аллақачон нормал ҳаётга қайтиб бўлган.
Шаҳарда COVID-19 эпидемияси 2019 йилнинг декабрида бошланган эди. Шундан сўнг, Хитой расмийлари улкан мегополисда қатъий карантин жорий қилиб, одамларнинг ўз кварталидан ташқарига чиқишини ҳам тақиқлаганди. Назоратни эса ҳарбийлар олиб борди.
11 миллион одам яшайдиган шаҳар юқумли касалликлар ўчоғига айланганди. Бир неча ой давомида бу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига тарқалиб улгурди.
Шаҳарда карантин давомида инфекцияга чалинганлар сони 40 мингдан ошди. Март ойига келиб, Уханда эпидемиологик вазият ўнгланиб, ҳукумат карантин чораларини юмшатишни бошлади. Апрелнинг саккизинчи куни эса карантин расман бекор қилинди.
Мутахассисларнинг фикрича, аслида касаллик ноябрдан олдинроқ тарқала бошлаган бўлиши мумкин, бироқ бу расман тасдиқланмаган.
Турли тахминларга кўра, коронавирус Ухань шаҳридаги денгиз маҳсулотлари бозорида пайдо бўлган. Аммо афсуски, бу масалада ҳам мутахассислар якуний хулосага кела олмаган.
Ҳозирги кунгача бутун Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 86 минг 646 нафарни ташкил этмоқда. 81 минг 732 нафар одам соғайган, 4 минг 634 нафар бемор вафот этган.
LiveБарчаси