Коронавирус тўлқинлари 2021 йилда ҳам давом этадими? 

Саломатлик 10753
image

Коронавируснинг тўртинчи тўлқинидан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда Москва давлат тиббиёт университети вакили, тиббиёт фанлари номзоди Максим Гультяев маълумот берган.

Гультяевнинг прогнозларига кўра, коронавирус мавсумийдир ва у аста-секинлик билан ортга қайтади. 

Мутахассис коронавируснинг тўртинчи тўлқини бўлмаслигига ишонч билдирган. 

"Келгуси йилни тўлиқ қуролланган ҳолда кутиб оламиз. Ўйлашимча, коронавируснинг тўртинчи тўлқини кутилмайди. Касалликнинг мавсумий ўсиши, коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар кўпайиши мумкин. Аммо вазият унчалик қийин бўлмайди, бундай даҳшатли рақамлар кузатилмайди", деган Гультяев. 

Маълумот учун, Россияда коронавирус юқтириб олганлар 1,8 миллиондан ошган. 30 минг 793 нафар бемор вирус қурбони бўлган.

Дунёда коронавирусга чалинганлар 51 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 485
Рейтинг: 3
Теглар
t
×