Коронавирус туфайли инсоният неча йил умр йўқотгани маълум бўлди 

Олам 8608
image

Помпеу Фабра университетининг испаниялик олимлар гуруҳи COVID-19 билан боғлиқ ўлим туфайли йўқолган ҳаёт йилларини ҳисоблаб чиқди. Тадқиқот натижалари "Scientific Reports" илмий журналида чоп этилди. 

Мутахассислар коронавирус инфекцияси туфайли 81 та мамлакатда инсоният 20,5 миллион йилдан ортиқ ҳаётини йўқотганини аниқлаган. 

Тадқиқот муаллифлари "Йўқотилган ҳаёт йиллари" деб номланган усулни қўллаган. 

Одам муддатидан олдин вафот этмаган тақдирда, яшаши мумкин бўлган ўртача йил тахмин қилиш учун фойдаланилган. 

"Жами 81 мамлакатда COVID-19 сабабли 20 млн 507 минг 518 йиллик ҳаёт йўқотилган, яъни, ҳар бир инсон ўлими учун 16 йилдан ҳисобланганда", деган Помпеу Фабра университети доктори Эктор Аролас. 

Шу билан бирга, экспертларнинг таъкидлашича, тадқиқотда билвосита COVID-19 билан боғлиқ бўлган ўлим натижасида йўқолган йиллар сони ҳисобга олинмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 3
Теглар
t
×