Коронавирус Тожикистонда: вирус юқтирганлар 1322 нафарга етди

Олам 8497
image

Бугун, 16 май ҳолатига Тожикистонда коронавирус юқтирган беморлар сони 1322 нафарга етди. Бир суткада 204 та COVID-19 билан зарарланиш ҳолати қайд этилди.

Ўтган сутка давомида коронавирус юқтирган 3 киши вафот этди. Жами қурбонлар сони 36 нафарга етди, деб хабар бермоқда коронавирус масалалари бўйича ягона миллий портал.

Мамлакатдаги шифохоналарда жами 4 минг 326 киши шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Болалар юқумли касалликлар шифохонаси бош мутахассиси Гафҳар Саидмурадова  коронавирус тезлик билан тарқалаётганини ҳисобга олиб, ҳеч бўлмаганда 1 ой муддатга карантин эълон қилиш кераклигини таъкидлаяпти. Шифокорнинг сўзларига кўра, ҳозир бу таклиф тегишли давлат идорасига кўриб чиқиш учун билдирилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 453
Рейтинг: 2.9
t
×