Коронавирус смартфон юзасида қанча вақт сақланиши аниқланди

Бу қизиқ 5943
image

Австралиялик олимлар коронавирус қўзғатувчиси пул, темир тутқич ва смартфонда бир ойгача қолиши мумкинлигини аниқлади. Тадқиқот Virology Journal'да нашр этилган.

Хабарларга кўра, коронавирус хона ҳароратида буюмлар юзасида 28 кунгача яшаши мумкин. Смартфон ойнаси, пул ва зангламайдиган пўлатдан ясалган буюмлар каби ғовак бўлмаган сиртлар вирус учун қулай эканлиги исботланди. 

20 даража иссиқликда касаллик қўзғатувчиси ушбу сиртларда бир ойга яқин, 30 даражада уч ҳафтагача туриши мумкин.

40 даражадан юқори ҳарорат эса коронавируснинг икки-уч кундан ортиқ сақланишига йўл қўймайди.

Маълумот учун, пандемия бошланганидан бери дунёда 37 миллиондан кўп коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилган. Қарийб 28 миллион кишининг саломатлиги тикланган. 1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×