Коронавирус сабаб тўйларни вақтинча тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Олам
−
28 Февраль 2020
15274Қирғизистонда Жогорку Кенеш депутати Бактибек Турусбеков коронавирус авж олаётгани боис мамлакатда тўй ва маросимларни чеклашни таклиф қилда. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар бермоқда.
“Ҳозир биз тўй ва маросимлар ўтказяпмиз. Агар ресторанга ҳеч бўлмаганда битта касалланган киши келса, вирусни кўпчиликка юқтиради. Буни тўхтатиб турса бўлмайдими?”, дея сўраган депутат парламентга ҳисобот бераётиб.
Қирғизистон ССВ вазири Космосбек Чолпонбаев илгари ҳам тўй ва маросимларни вақтинча тўхтатиб туриш таклифи билдирилганини эслатиб ўтди. Лекин мамлакатда вазият барқарор бўлгани боис чекловлар жорий этилмаган.
“Бундай бўлмасин-у бироқ, ҳеч бўлмаганда битта факт қайд этилса, бошқа мамлакатлардаги сингари болалар боғчаси ва мактабларни ёпишимизга тўғри келади. Биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Агар тадбирларни аввалдан тақиқласак, жамият буни қандай қабул қилади? Биз қонун ва халқаро қоидалар доирасида профессионал чора кўрамиз”, деган Чолпонбаев.
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирусни юқтирганлар сони дунё бўйлаб 83376 нафарни ташкил этмоқда. 2859 киши вафот этган, 36585 киши дарддан фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь