Коронавирус сабаб контракт тўлаш муддати узайтириладими?
Жамият
−
17 Март 2020 11059 1 дақиқа
Олий таълим муассасаларида контракт тўлови жорий йилнинг 20 мартигача этиб белгиланган эди. Бу қайта кўриб чиқиладими? Мазкур савол билан бугун Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидовга мурожаат қилинди.
“Бунга эҳтиёж йўқ, агар эҳтиёж пайдо бўлса, бу масала кўриб чиқилади”, дейди Ином мажидов жавобан.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 мартидан Ўзбекистондаги барча таълим муассаларида таътил элон қилинди. Ҳозирча таътил 14 кун давом этиши режалаштирилган. Айни вақтда пойтахт Тошкентдаги талабалар ўз вилоятларига юборилмоқда. Жараён эртага, 18 март куни якунига етади.