Коронавирус сабаб дунёдаги энг баланд бино қурилиши тўхтаб қолди
Олам
−
07 Апрель 2020
10909Дунёдаги энг баланд бино бўлиши кутилаётган Dubai Creek Harbour қурилиши коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) йирик девелопери Emaar Properties қаттиқ карантин сабаб Дубайдаги барча лойиҳаларида ишларни вақтинча музлатиб қўйди. Бу шаҳардаги Dubai Creek Harbour биносининг қурилишига ҳам таъсир қилди. Бино дунёда ҳозирча энг баланд ҳисоблаанувчи Бурж-Халифадан (828 метр) 100 метр баландроқ бўлиши режалаштирилган.
Бир миллиард долларга баҳоланаётган бино 4 йиллик қурилишдан кейин, бу йил Expo-2020 халқаро кўргазмасига қуриб битказилиши керак эди. Минорани испан-швейцар меъмори Сантьяго Калатрава лойиҳалаштирган.
LiveБарчаси