Коронавирус: Россияда кунлик касалланиш бўйича антирекорд қайд этилди
Олам
−
17 Октябрь 2021
6665Бугун, 17 октябрь ҳолатига кўра, Россияда 34 303 киши коронавирусга чалинган. Бу бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, дея ёзмоқда “Интерфакс” нашри.
Қайд этилишича, касаллик кўпайиши деярли барча ҳудудларда кузатилмоқда. Кунлик касалланишлар бўйича Москва – 6 740, Санкт-Петербург – 3 323 ва Москва вилояти – 2 759 та етакчилик қилмоқда ва бу бутун пандемия давридаги максимал кўрсаткич ҳисобланади. Коронавирус билан касалланган беморлар сони энг кўп бўлган бешта ҳудудга Самара (896) ва Нижний Новгород (711) вилояти ҳам кирган.
Маълум қилинишича, сўнгги бир кун ичида Россияда коронавирусдан 997 киши вафот этган. Бунга қадар энг юқори кўрсаткич кеча, 16 октябрь куни кузатилган ва кун давомида 1 002 та ўлим ҳолати қайд этилган. Вафот этганларнинг 70 нафари Москва, 65 нафари Петербург ва 39 нафари Краснодарга тўғри келади.
Маълумот учун, Россияда бутун пандемия даврида 7 миллион 992 минг 687 нафар киши коронавирусга чалинган. Улардан 223 312 нафари вафот этган ва 7 миллион 624 минг киши тўлиқ тузалган.
LiveБарчаси