Коронавирус: Россияда антирекорд қайд этилди 

Олам

image

Россияда коронавирус билан касалланиш кеча, 29 октябрь куни 40 251 тани ташкил қилди. Бу пандемия бошланганидан бери кузатилган энг юқори кунлик кўрсаткич ҳисобланади, дея хабар бермоқда “Интерфакс” нашри.

Қайд этилишича, шу ҳафтанинг ўзида Россияда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони икки марта 40 мингдан ошган. Касалланиш ҳолатлари кўпаймаслиги учун эса жорий йилнинг 7 ноябрига қадар ишламайдиган кунлар дея эълон қилинган.

Маълум қилинишича, кунлик касалланиш Москвада – 7 267,  Санкт-Петербургда – 3 578 ва Москва вилоятида – 2 680 ташкил қилмоқда. Коронавирус билан касалланган беморлар сони энг кўп бўлган бешта ҳудудга Самара (1 405) ва Нижний Новгород (815) вилояти ҳам кирган. 

Хабарга кўра, сўнгги бир кун ичида Россияда коронавирусдан 1 160 киши вафот этган. Уларнинг 97 нафари Москва, 76 нафари Петербург ва 43 нафари Краснодарга тўғри келади.

Маълумот учун, Россияда бутун пандемия даврида 8 миллион 472 минг 797 нафар киши коронавирусга чалинган. Улардан 237 380 нафари вафот этган ва 7 миллион 331 минг 424 киши тўлиқ тузалган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг