Коронавирус пандемияси бутунлай йўқ бўлиб кетиши учун дунё аҳолисининг тўртдан уч қисми вакцина билан эмланиши керак, бу эса тахминан етти йил давом этади. Бу ҳақда "Bloomberg" маълумот берган.
Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги кунда дунёда кунига 4,5 миллион киши эмланмоқда.
Ҳар бир бемор икки дозадан вакцина қабул қилиши ҳисобга олинса, дунё аҳолисининг 75 фоизини эмлаш учун етти йил керак бўлади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, АҚШ бу вазифани 11 ой ичида уддалайди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 105 млн 935 минг 704 нафарни ташкил этмоқда. 2 млн 309 минг 486 нафар бемор вирусдан вафот этган.