Коронавирус оғир кечишига сабабчи омиллардан бири аниқланди
Саломатлик
−
09 ноябр 2020 17177 1 дақиқа
D витамини етишмаслиги коронавируснинг оғир кечишига сабаб бўлади. Бу британиялик шифокорларнинг тадқиқотларидан маълум бўлган.
Бир гуруҳ шифокорлар коронавирус юқтириш ва ўлим статистикасини ўрганиб чиқишган.
Маълум бўлишича, мавсумий D витамини танқислиги кузатиладиган ҳудудларда коронавирус оғир кечиши қайд этилган.
"D витамини танқислиги коронавирус касаллиги оғир кечиши учун хавфли омиллардан биридир", деган шифокорлардан бири Гаррет Дэвис.
Шу билан бирга, у тахминларни тўлақонли ўрганиш учун тўлиқ бир йиллик изланишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлаган. Коронавирус пандемияси бошланганига эса ҳали бир йил бўлмаган.
Тадқиқот муаллифи D витамини иммунитет учун муҳимлигини таъкидлаб, унинг танани коронавирус кириб келишидан ҳимоя қилиши мумкинлигини айтган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 50 миллиондан ошган. 1,2 миллион бемор вирус қурбони бўлган.
Live
БарчасиИрина Мудра қўлга олинди
19 август