Коронавирус лабораторияда яратилганми? АҚШда сўровнома ўтказилди

Олам

image

АҚШда коронавирус келиб чиқиши ҳақида сўровнома ўтказилди. Ушбу сўровномада қатнашган америкаликларнинг деярли ярми яъни 44 фоизи коронавирусни лабораторияда яратилган деб ўйлашади.

Таъкидланишича, америкаликларнинг учдан бир қисми (29%) коронавирус инфекциясини олдини олувчи вакцина мавжуд деб ишонишади. Уларнинг фикрича, ушбу вакцина одамлардан яширилган.

Бундан ташқари, АҚШ аҳолисининг 48 фоизи, шунингдек, мамлакат расмийлари коронавирус таъсирида вафот этганларнинг аниқ сонини улардан яширишаётганини айтишди. Умуман олганда америкаликлар коронавирус бўйича кўп нарсада ҳукумат уларни алдамоқда деб ҳисоблайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус билан боғлиқ 987 322 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 118 781 нафари соғайган, 55 415 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 813 126 кишини ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўровнома Коронавирус АҚШда

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг