Мунисанинг туғишидан Алламжоновга суиқасдгача
Жамият
−
28 Ноябрь
2586Ноябрь ойи Ўзбекистон учун муҳим сиёсий воқеаларга бой бўлди. 27 октябрь куни ўтказилган парламент сайловидан сўнг истеъфога чиққан ҳукумат кўп ўтмай яна ўз ўрнига қайтди. Аммо яқиндагина Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Мудофаа вазири ўзгарди. ДХХ ва ички ишлар соҳасида бир қанча ходимлар лавозимларидан озод қилинди.
Хўш, мамлакатда бўлаётган бу каби муҳим сиёсий воқеалардан Ўзбекистон фуқаролари қай даражада хабардор?
Улар қандай ахборотларни ўқимоқда? QALAMPIR.UZ шу саволлар билан аҳолига юзланди.
Сўровномада иштирок этган фуқароларнинг аксарияти Ўзбекистонда содир бўлган энг сўнги воқеалар сифатида шоу-бизнес янгиликларини тилга олди. Масалан:
“Муниса Ризаева бўйича сўнгги хабарлфпни ўқидим. Болали бўлибди”;
“Ижтимоий тармоқларда кўрдим – кўплаб блогерлар турмуш қуришди”;
“Муниса Ризаеванинг чет элда фарзандли бўлганларини эшитдим фақат”, дея жавоб берди респондентлар.
Айрим респондентлар ҳукуматда сўнгги вақтларда бўлаётган муҳим сиёсий ўзгаришлардан ҳам хабардор эканини маълум қилди. Аммо уларнинг батафсил тафсилотидан хабардор эмаслигини айтди.
“Яқинда парламент ўзгарди. Лекин Ўзбекистон вазирларининг ҳаммасини ўз ўрнида қолдиришди шекилли”, деди интернет орқали сиёсий воқеаларни доимий равишда кузатиб борувчи фуқаро.
“Президентимиз томонидан шу кунларда депутатлар билан йиғилиш ўтказилди, кейин Янгиҳаёт туманига бориб келди”, деди бошқаси.
Шунингдек, кўпчилик Мудофаа соҳасида юз берган сўнгги ўзгаришларни ҳам қизиқиш билан кузатган.
“Мудофаа вазири ДХХ раҳбар бўлди”;
“Парламент ўзгаришлари, Абдулла Ориповнинг қайтадан сайланганини кўрдим”;
“Охирги марта Ўзбекистон Президенти Олимпия раиси бўлганини ўқигандим. Менимча, парламентда ўзгаришлар бўлди, вазирлар ўзгарди”;
Шунингдек, фуқаролар орасида сиёсий хабарларга қизиқмайдиганлари ҳам йўқ эмас.
“Очиғини айтсам, унча сиёсатга аралашмайман. Лекин давлатни қўллаб-қувватлайман. “Кўп гап эшакка юк”, дегандай биладиган профессионаллар қилгани яхши бу нарсаларни”, дея жавоб берди бир отахон.
Гулирано Жўрақулова
LiveБарчаси