Коронавирус: кунлик касалланишлар сони яна ошди 

Жамият

image

2021 йил 5 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176477 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 458 кишида коронавирус аниқланган. 

Янги касалланиш ҳолатларининг: 

• 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 

• 11 нафари Андижон вилоятида, 

• 10 нафари Бухоро вилоятида, 

• 11 нафари Жиззах вилоятида, 

• 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 

• 3 нафари Навоий вилоятида, 

• 7 нафари Наманган вилоятида, 

• 27 нафари Самарқанд вилоятида, 

• 9 нафари Сирдарё вилоятида, 

• 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 

• 32 нафари Фарғона вилоятида, 

• 6 нафари Хоразм вилоятида, 

• 124 нафари Тошкент вилоятида, 

• 202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. 

Кеча кун давомида: 

• Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, 

• Андижон вилоятида 16 нафар, 

• Бухоро вилоятида 10 нафар, 

• Жиззах вилоятида 15 нафар, 

• Навоий вилоятида 5 нафар, 

• Наманган вилоятида 2 нафар, 

• Самарқанд вилоятида 41 нафар, 

• Сирдарё вилоятида 115 нафар, 

• Сурхондарё вилоятида 16 нафар, 

• Фарғона вилоятида 34 нафар, 

• Хоразм вилоятида 6 нафар, 

• Тошкент вилоятида 121 нафар, 

• Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171825 (+663) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда. 

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1255 нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг