Коронавирус: кунлик касалланишлар сони яна ошди
Жамият
−
06 Октябрь 2021
76272021 йил 5 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 176477 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 458 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 11 нафари Андижон вилоятида,
• 10 нафари Бухоро вилоятида,
• 11 нафари Жиззах вилоятида,
• 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 3 нафари Навоий вилоятида,
• 7 нафари Наманган вилоятида,
• 27 нафари Самарқанд вилоятида,
• 9 нафари Сирдарё вилоятида,
• 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 32 нафари Фарғона вилоятида,
• 6 нафари Хоразм вилоятида,
• 124 нафари Тошкент вилоятида,
• 202 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
• Андижон вилоятида 16 нафар,
• Бухоро вилоятида 10 нафар,
• Жиззах вилоятида 15 нафар,
• Навоий вилоятида 5 нафар,
• Наманган вилоятида 2 нафар,
• Самарқанд вилоятида 41 нафар,
• Сирдарё вилоятида 115 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 16 нафар,
• Фарғона вилоятида 34 нафар,
• Хоразм вилоятида 6 нафар,
• Тошкент вилоятида 121 нафар,
• Тошкент шаҳрида 274 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 171825 (+663) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1255 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь