Коронавирус – Худо томонидан юборилган жазо – Лукашенко

Олам

image

Коронавирус пандемияси одамларга уларнинг табиатга эътиборсиз муносабатда бўлгани эвазига жазо сифатида юборилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко гапирган

"Табиатга нисбатан сурбетларча муносабатда бўлганимиз учун Худо бизни коронавирус билан жазолаган, деб ўйлайман", деган у.

Сиёсатчининг фикрига кўра, табиат билан уйғунлашмаса, инсонлар носоғлом бўлади, уларнинг фарзандлари эса фақирликда яшайди.

Аввалроқ Лукашенко коронавирусни иқтисодий ва сиёсий касалликка айланганини айтганди

Шунингдек, у пандемия туфайли дунё майдонидаги йирик ўйинчилар "дунёни бўлиб олишни бошлади", деган фикрни билдирган. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, Беларусда COVID-19’га чалинганлар сони 203 мингдан ошган. 1 минг 471 нафар бемор вафот этган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

233

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг