Коронавирус хавфи: Одил Аҳмедов Хитойдан Тошкентга қайтади

Спорт

image

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Хитойда янги 2019-nCoV коронавируси тарқалгани сабабли жамоасини тарк этиши мумкин.

“Шанхай СИПГ” жамоаси ўйинчиси Одил Аҳмедов Хитойда тарқалган коронавирус сабабли жамоадан кетиши мумкин”, деб ёзмоқда Одил Аҳмедов фан клуби ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Шунингдек, Одил Аҳмедовнинг Тошкентга қайтаётгани ҳақида ҳам маълумотлар урчиди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Хитойдаги фуқароларини Ватанга қайтариш учун 4-5 февраль кунлари чартер рейслар жўнатиши маълум бўлганди.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлар, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 305 нафарга, у билан касалланганлар сони 14559 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Одил Аҳмедов

Баҳолаганлар

482

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made