Коронавирус қурбонлари сони 1800 га яқинлашди

Олам

image
Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди north_east

Хитойда коронавирус бўйича ўлим жазоси жорий қилинди

Бугун, 17 февраль кунига келиб, COVID-19 коронавирусидан касалланганлар сони 2053 нафарга кўпайиб, 71 334 нафарга етди. Хусусан, Хитойда беморлар сони 2050 нафарга ортиб, 70 550 га етди.

Коронавирусдан даволанганлар сони 11 008 нафарни ташкил қиляпти. 11 298 нафар беморнинг аҳволи оғир деб баҳоланятпи. Улар жами касалларнинг 19 фоизини ташкил этади.

Коронавирусдан ҳалок бўлганлар сони 1775 нафарга етди. Аввал Хитойдан ташқари Япония, Гонконг, Филиппин ва Францияда коронавирусдан ўлим қайд этилган бўлса, кеча бу рўйхатга Тайвань ҳам қўшилди.

Хитойнинг Чжэцзян провинциясида COVID-19 вирусига қарши курашда самарали бўлиши кутилаётган Favipiravir ёки Avigan дори воситаларини кенг миқёсда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 28 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия ва Мисрда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг