Коронавирус қурбонлари сони 1,1 миллиондан ошди
Олам
−
17 Октябрь 2020
4537Кеча, 16 октябрь куни дунё бўйича коронавирус қурбонлари сони 1 миллион 100 мингдан ошди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосланиб хабар берилди.
Коронавирус инфекцияси юқтирганларнинг умумий сони эса 39 миллион 266 минг 777 нафарга етган. Шу билан бирга, 26 миллион 950 мингдан кўп одамнинг саломатлиги тикланган.
Хопкинс университети маълумотларга кўра, АҚШ коронавирус билан касалланиш ва ўлим сони бўйича дунёда биринчи ўринда турибди. АҚШда 16 октябрь куни коронавирус инфекцияси аниқланганларнинг умумий сони 8 миллиондан ошган. Пандемия бошланганидан буён 218 минг 573 киши вафот этган.
Вирус тарқалиши бўйича иккинчи ўринда Ҳиндистон (7 миллион 370 минг 468 та ҳолат) ва учинчи ўринда Бразилия (5 миллион 200 минг 300 та ҳолат) қайд этилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ 62 минг 684 та ҳолат аниқланган. 59 минг 756 нафар бемор соғайган. 520 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15