Коронавирус: қурбонлар сони 5400 дан ошди. Италия кўчалари бўшаб қолди

Олам 5692
image

Дунё бўйлаб ёйилган COVID-19 коронавируси Европада тез суръатда тарқалиб боряпти. Бугун, 14 март куни дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 145 810 нафарга етди. Аммо коронавирусни янги юқтириб олганлар асосан Хитойдан ташқарида қайд этилди.

Хусусан, Хитойда вирусга чалиниш ҳолати 13 тага ортган бўлса, Италияда 2547, Эронда 1289, Жанубий Кореяда 217, Испанияда 2086, Германияда 930, Францияда 785, АҚШда 769 нафар кишида коронавирус аниқланган.

COVID-19 вирусидан ҳалок бўлганлар сони 5436 нафарга етди. Бир кечада вирусдан Хитойда 13 киши, Италияда 250 киши, Эронда 85 киши, Жанубий Кореяда 6 киши, Испанияда 47 киши, Германияда 2 киши, Францияда 18 киши, АҚШда 9 киши ҳалок бўлган. Коронавирус кенг тарқалмаган бошқа давлатларда ҳам ўлимлар қайд этилган.

Картинки по запросу "коронавирус пустые улицы европу"

Коронавирусдан фориғ бўлганлар сони 72 531 нафарга етди. 6082 киши ҳамон оғир аҳволда қолмоқда. Коронавирус Уругвай, Гватемала, Мавритания, Суринамага кириб борди. Шу тариқа коронавирус аниқланган мамлакатлар сони 145 нафарга етди.

Гватемала мамлакатга канадаликларнинг киришини тақиқлади. Польша эса нафақат чегараси, балки умумий овқатланиш жойларини ҳам ёпиб қўйди.

Картинки по запросу "milan cathedral"

Тунис денгиз чегараларини ёпди ва Италияга парвозларни бекор қилди. Венгрия мактабларни ёпди, Бразилия круизларнинг ҳаракатини тақиқлади. Дания эса узрли сабабларсиз келганларни мамлакатга киритмай қўйди.

Испаниянинг Каталония мухторияти эса ўзини изоляция қилди, ташқи олам билан денгиз ва ҳаво алоқалари тўхтатилди. Мадридда эса меҳмонхоналар бўшаб қолди.

Картинки по запросу "piazza san carlo"

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 194
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×