Коронавирус инсультга чалиниш хавфини оширади

Саломатлик

image

Коронавирус инсульт хавфини олти баробарга оширади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штатдан ташқари бош кардиологи Сергей Бойцов маълум қилган.

"Инсульт. Коронавирусда унинг хавфи сезиларли даражада ошади. Гриппга қараганда олти баробар кўп", деган Бойцов.

Унинг қўшимча қилишича, Россияда шифохонага ётқизилган коронавирус билан зарарланганларнинг ҳар учинчисида юрак-қон томир касалликлари мавжуд. Улар коронавируснинг ҳам оғир даражада ўтишига таъсир қилади.

"Юрак-қон томир касаллиги мавжуд одамлар коронавирус юқтирган тақдирда уларнинг шифохонага ётқизилиш хавфи олти баробарга ошади. Ўлим хавфи эса 12 баробарга ошади", дея қўшимча қилган кардиолог.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 38 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

инсульт коронавирус

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг