Коронавирус инсониятни тиз чўктирди – Гутерриш
Олам
−
18 Июль 2020
13188Коронавирус эпидемияси инсониятни тиз чўктирди, деб фикр билдирди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш.
“Дунё тартибсизлик ҳолатида. Иқтисодиёт эркин қулаш ҳолатида. Пандемия бизнинг мўртлигимизни кўрсатди”, деди Гутерриш.
Бош котиб карантин одамлар ўн йиллар давомида эътиборсиз қолдириб келган муаммоларни сув юзига чиқарганини таъкидлади. Гап соғлиқни сақлаш тизимининг заиф нуқталари, ижтимоий ҳимоядаги муаммолар, тузилмавий тенгсизлик, атроф муҳитнинг ёмонлашуви, иқлим инқирози ҳақида боряпти.
Гутерриш қашшоқлик билан курашган ва маълум ютуқларга эришган бутун бошли минтақалар атиги бир неча ойда бир неча йилларга ортга қайтганини қайд этди. Баъзи давлатларда хусусий клиника ва ҳатто, алоҳида одамларнинг камёб ускуналарни ўзлаштириши билан тенгсизлик янада кучайяпти.
Гутерришнинг ҳисоб-китобига кўра, дунё Иккинчи жаҳон урушидан бери энг чуқур тушкунликка дуч келди ва юз миллионлаб одамлар фавқулодда қашшоқликка тушиб қолиши мумкин.
Бош котибнинг сўзларига кўра, COVID-19 инсонлар кўпгина фундаментал масалаларда хато қилганини кўрсатди.
“У (коронавирус) эркин бозорлар умумий соғлиқни сақлашни таъминлайди, биз ирқчилик ортда қолган дунёда яшаяпмиз, барчамиз бир қайиқдамиз каби хатоликларни кўрсатяпти. Шубҳасиз, биз бир денгиздамиз, очиғи баъзилар суперяхталарда учишаётганда, бошқалар сузиб юрган қолдиқларга тирмашяпти”, деди у.
Шу билан бирга Гутерриш пандемия инсониятга нисбатан тенг ҳуқуқли ва бардошли дунё қуришга имкон бераётганини қўшимча қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, дунёда 13,8 миллион одам коронавирусга чалинган. 591 мингдан ортиқ одам вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь