Коронавирус инсон асаб тизимига ўнгланмас зарар етказиши маълум бўлди

Саломатлик

image

Коронавирус одамнинг бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир. Бу ҳақда АҚШнинг Шимоли-Ғарбий университети олимлари маълум қилди. Уларнинг ушбу тадқиқоти “Annals of Neurology” журналида чоп этилди.

Мутахассислар тадқиқот давомида неврологик асоратларни даволаш учун шифохонага ётқизилган барча беморларга ретроспектив таҳлил ўтказишган.

Тадқиқотчилар уларнинг деярли ярмида COVID-19 неврологик жиҳатдан намоён бўлишини аниқлашган. Хусусан, беморларда бош айланиши, бош оғриғи, таъм ва ҳид билиш қобилиятининг бузилиши, қон томирларининг торайиши, крамплар, заифлик ва мушакларда оғриқни бошдан кечирган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, COVID-19 кўплаб сабабларга кўра неврологик дисфункцияга олиб келиши мумкин. Масалан, бошқа органларга зарар етказиш натижасида мия кислород этишмаслиги ёки қон ивишининг бузилиши билан касалланиши эҳтимоли бор. Бу эса кейинчалик ишемик ёки геморрагик инсультга олиб келиши мумкин.

Коронавирус тўғридан-тўғри мия ёки унинг мембранасини инфекцияга чалинтириши мумкин. Бундан ташқари, иммун тизимининг коронавирус инфекциясига реакцияси натижасида асаб ва мияда яллиғланиш пайдо бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made