Коронавирус эффекти: дунё бойлари бир ҳафтада 444 миллиард доллар йўқотди

Олам

image
Коронавирус қурбонлари сони 3 мингдан ошди. Хитойдан ташқарида вазият оғирлашяпти north_east

Коронавирус қурбонлари сони 3 мингдан ошди. Хитойдан ташқарида вазият оғирлашяпти

Дунёдаги энг бадавлат 500 кишининг бойлиги бир ҳафтада 444 миллиард долларга камайди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.

Aгентликнинг маълумотларига кўра, энг катта йўқотишлар Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос, Microsaft асосчиси Билл Гейтс ва француз LVMH компаниялар гуруҳининг бош менежери Бернард Aрнаултда кузатилган. Умуман олганда, бу уч миллиардер 30 миллиард доллар йўқотган.

Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ҳам дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида 25-ўринни эгаллаган. Сўнгги бир ҳафта ичида унинг бойлиги ҳам 9 миллиард долларга камайган. Шунингдек, Facebook асосчиси Марк Цуккерберг 6,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ  йўқотган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 67 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия, Ливан, Миср, Эрон, Исроил, Ироқ, Баҳрайн, Афғонистон, Қувайт, Уммон, Бразилия, Хорватия, Швейцария, Австрия, Жазоир, Грузия, Греция, Швейцария, Шимолий Македония, Норвегия, Ирландия, Эстония, Доминикан Республикаси, Беларусь, Нигерия, Янги Зеландия, Монако, Люксембург, Литва, Қатар, Исландия, Чехия, Озарбайжон, Дания, Мексика, Эквадор, Сан Марино, Нидерландия, Индонезия ва Руминияда аниқланди.

ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус миллиардер

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг