Коронавирус: дунё антирекорди янгиланди

Олам 18376
image

Кеча, 10 июль куни дунёда янги аниқланган коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари бўйича антирекорд янгиланди. Бир суткада 228 186 кишида коронавирус қайд этилди. Дунёда 5 568 киши коронавирусдан вафот этган.

Бу пандемия бошланган даврдаги энг ёмон суткалик кўрсаткич. Июлда ойда эса бешинчи бор суткалик ўсиш 200 мингдан ошяпти.

Коронавирус энг кўп тарқалган АҚШда ҳам суткалик антирекорд янгиланди. Мамлакатда бир суткада 68 мингдан ортиқ одамда COVID-19 қайд этилган.

Бугун куннинг ўтган қисмида 219 983 кишида коронавирус аниқланган ва 5 286 киши вафот этган.

ЖССТ маълумотига кўра, 12 322 395 кишида короанвирус аниқланган. Уларнинг 556 335 киши вафот этган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 960
Рейтинг: 2.9
t
×